|
|
| « |
Май 2012 |
» |
| Ду | Се | Чр | Па | Жу | Ша | Як |
| | 1 | 2 | 3 | 4 | 5 | 6 |
| 7 | 8 | 9 | 10 | 11 | 12 | 13 |
| 14 | 15 | 16 | 17 | 18 | 19 | 20 |
| 21 | 22 | 23 | 24 | 25 | 26 | 27 |
| 28 | 29 | 30 | 31 | | | |
|
|
|
|
Боксчини суд қилишмоқда. Судья:
— Айбланувчи, нега рафиқангизнинг жаҚини синдирдингиз?
— Биласизми, жаноб судья, мусобақадан чарчаб уйга келдим, хотиним олдимга овқат келтириб қўйди-да, ўзи рўпарамга ўтириб олиб, қўлларини силкитганча гапираверди-гапираверди, қўлларини у ёқдан-бу ёққа силкитиб, гапираверди-гапираверди... Сўнг тўсатдан очилиб қолди!
|
|
Латифа рейтинги: 0.34.
Латифани бахоланг:
1 |
2 |
3 |
4 |
5
|
* * *
|
Эркак хотинининг хиёнатини сезиб қолибди. Кунлардан бирида у ишга бориш ўрнига кароватнинг остига кириб олибди. Қараса — хотини қўшниси билан дон олишмоқда. Орадан пича вақт ўтгач, хотини қўшнисига дебди:
— Сиздан фарзанд кўришни хоҳлайман!
— Эсинг жойидами, чақалоқни йўргаклашни ҳам билмайсан-ку?!
— Мен йўргаклашни билмайманми, — дебди хотини ва қўшнини йўргаклаб ташлабди-да, «сўска» ахтариб ошхонага ўтиб кетибди.
Қўшни маҳкам йўргакланган ҳолда, қимирлолмай ётганмиш. Шу вақт эр кароватнинг тагидан чиқиб, «чақалоқ»қа «алла» айтибди ва хотинига бақирибди:
— Тезроқ кел, йўргакни алмаштирмасанг бўлмайди!
|
|
Латифа рейтинги: 0.33.
Латифани бахоланг:
1 |
2 |
3 |
4 |
5
|
* * *
|
Аёллар февралда кам гапиришади. Чунки февраль энг калта ой. Эркаклар эса март ойининг бошида аёлларга совғалар қилишади. Февралда кам гапирганлари учун.
|
|
Латифа рейтинги: 0.33.
Латифани бахоланг:
1 |
2 |
3 |
4 |
5
|
* * *
|
Қояга чиққан одам альпинист эмас, қоядан тушган одам альпинист!
|
|
Латифа рейтинги: 0.34.
Латифани бахоланг:
1 |
2 |
3 |
4 |
5
|
* * *
|
— Мени ҳам Парижга олиб кетинг, — дебди Франция хизмат сафарига жўнаётган эрга хотини.
— Агар Баварияга кетганимда бир яшик пиво бериб юборардинг-ов!
|
|
Латифа рейтинги: 0.33.
Латифани бахоланг:
1 |
2 |
3 |
4 |
5
|
* * *
|
Куёв шифохонада ўлим билан олишаётган қайнонасини кўриб келибди ва хотинига ўшқира кетибди:
— Ойинг отдек соғлом, эрта-индин касалхонадан чиқади ва бизникида туради!
— Йўғе, дўхтир ахир менга «ойингиз ўлади», деганди-ку?!
— Сенга нима деганини билмадим-у, менга «энг ёмон ҳолатга тайёр бўлиб туринг», деди.
|
|
Латифа рейтинги: 0.33.
Латифани бахоланг:
1 |
2 |
3 |
4 |
5
|
* * *
|
Инглиз лорди кема фалокатидан сўнг кимсасиз оролга тушиб қолибди. Оролда яшай туриб, у учта капа қурибди. Орадан кўп ўтмай уни қутқаришибди. Денгизчилар учта капа нега кераклигини ундай сўрашибди. Лорд жавоб берибди:
— Биринчиси уйим, иккинчиси менинг клубим, учинчиси — мен ёмон кўрадиган клуб.
|
|
Латифа рейтинги: 0.33.
Латифани бахоланг:
1 |
2 |
3 |
4 |
5
|
* * *
|
Судга бир эркак келибди ва ажрашиш учун ариза ташлабди. Судья албатта анъанавий саволни берибди:
— Нима сабабдан?
— Хотиним жуда зиқна, — дебди эркак.
— Қанақасига?
— Мана, ўртоқ судья, бир ойда 45000 сўм икки кишига етадими?
— Етса керак...
— Мен ҳам шундай деб ўйлайман. Хотиним эса: «Ишламайсиз, пул олиб келмаяпсиз», дея эговлагани-эговлаган.
|
|
Латифа рейтинги: 0.34.
Латифани бахоланг:
1 |
2 |
3 |
4 |
5
|
* * *
|
Флоридалик бир қариянинг катта ери бор экан. Ернинг бир чекасида чўмилишга мўлжалланган ажойиб сунъий кўл бўлиб, кўлнинг соҳилига мевали дарахтлар ўтқазилган, дам олиш жойлари қурилган экан.
Кунларнинг бирида қария кўлдан хабар олгани жўнабди. Бир йўла мевалардан териб келиш учун челак ҳам олибди. Мевалардан териб бўлгач, кўлдан жарангдор кулгулар овозини эшитибди. Яқинроқ келиб қараса, бир неча гўзал қиз унинг кўлида маза қилиб чўмилишмоқда. Чолга кўзи тушган қизлар чийиллашганча кўлнинг ўртароғига сузиб кетишибди. Қизлардан бири қарияга бақирибди:
— Сиз кетмагунча биз сувдан чиқмаймиз!
Қария ёлғондан қовоғини уйибди:
— Мен бу ерга сизларнинг яланғоч баданларингизни кўриш учун келганим йўқ, ҳатто сизларни кийимларингизни олиб қўйиб, яланғоч ҳолда ҳайдаб юбормоқчимасман. Челакни бир кўтариб қўйиб, чол давом этибди:
— Мен бу ерга тимсоҳимни овқатлантиргани келувдим...
|
|
Латифа рейтинги: 0.33.
Латифани бахоланг:
1 |
2 |
3 |
4 |
5
|
* * *
|
Янги йил нархлари:
Қорбобо ва Қорқиз — 50 доллар.
Қорқизнинг ўзи — 200 доллар.
|
|
Латифа рейтинги: 0.34.
Латифани бахоланг:
1 |
2 |
3 |
4 |
5
|
* * *
|
Бемор (умид билан):
— Дўхтир, мен яшайманми?
Врач (жуда хушмуомалалик билан):
— Демоқчисизки, ўлимдан сўнг ҳаёт борми?
|
|
Латифа рейтинги: 0.34.
Латифани бахоланг:
1 |
2 |
3 |
4 |
5
|
* * *
|
УЧ СЎМЛИК ХИЗМАТКОР
Бойнинг хизматкорларидан бири унинг узурига кирибди ва дебди:
— Бойота, менга хизматларим учун атиги уч сўм ҳақ берасиз, Шоқосимга эса мендан ўн баробар кўп — ўттиз сўм...
Бой деразадан ташқарига қарабди ва дебди:
— Чиқиб қарачи, карвонсаройга карвон келганга ўхшайди.
Хизматкор чиқиб қараб келибди ва дебди:
— Ҳа, бойота, карвосаройга янги карвон келибди.
— Қаёқдан келганини билмайсанми? Эрондан келмабдими мабодо?
— Билмайман...
— Бориб, билиб кел...
Хизматкор карвонсаройга бориб, қайтиб келибди:
— Бойота, қойил, карвон Эрондан келибди.
— Сен улар қандай юк олиб келганини билмайсанми?
— Билмайман, бойота...
— Бор унда, билиб кел!
Хизматкор бориб, билиб келибди.
— Бойота, улар Эрондан қуритилган хурмо меваси келтиришибди.
— Нархи неччи пулдан экан?
— Билмадим...
— Билиб кел!!!
Хизматкор билиб келибди ва дебди:
— Бойота, бир пуди 3 сўмдан экан...
— Арзон бермас эканми?
— Билмадим...
Шу вақт бойнинг иккинчи хизматкори — Шоқосим кириб қолибди ва дебди:
— Бойота, карвонсаройга Эрондан карвон келибди. Хурмо қоқисини келтиришибди. Бир пудини 3 сўмдан берамиз, дейишди. Савдолашиб, бир ярим сўмга туширдим. Ўн кунлардан сўнг кўтарасига 2 ярим сўмдан сотсак бўлади. Ҳаммасини сотиб оламан, дедим ва туяларни тўғри шу ерга бошлаб келавердим.
Бой биринчи хизматкорига ўгирилиб, дебди:
— Энди тушунгандирсан нега сен 3 сўм олаётганингни-ю, Шоқосим 30 сўм олаётганини?
|
|
Латифа рейтинги: 0.33.
Латифани бахоланг:
1 |
2 |
3 |
4 |
5
|
* * *
|
Ўликхонанинг телефони жиринглабди:
— Алё, кечирасиз, мен ўликхонага тушдимми?
— Йўқ, ҳозирча сиз бу ерга телефон қилаяпсиз, холос...
|
|
Латифа рейтинги: 0.33.
Латифани бахоланг:
1 |
2 |
3 |
4 |
5
|
* * *
|
— Янги бошлиғимиз ҳақда қандай фикрдасан?
— Кўп қиррали инсонга ўхшайди...
— Тўғри, мен ҳам уни стаканга ўхшатдим.
|
|
Латифа рейтинги: 0.34.
Латифани бахоланг:
1 |
2 |
3 |
4 |
5
|
* * *
|
География дарсида:
— Болтавой, бизга панама канали ҳақида гапириб бер-чи!
— Муаллим, телефизиоримиз бунақа канални кўрсатмайди-да...
|
|
Латифа рейтинги: 0.33.
Латифани бахоланг:
1 |
2 |
3 |
4 |
5
|
* * *
|
— Спирт ва ароқнинг қандай фарқи бор?
— Спиртни ичса бўлади.
— Ароқни-чи?!
— Ароқни ичиш шарт!
|
|
Латифа рейтинги: 0.34.
Латифани бахоланг:
1 |
2 |
3 |
4 |
5
|
* * *
|
Ойиси Болтавойдан сўрабди:
— Буфетда икки бўлак торт бор эди. Ҳозир унинг бир бўлаги қолибди. В Буни менга тушунтира оласанми?
— Албатта! Қоронғу эди, шунинг учун иккинчи бўлакни кўрмабман!
|
|
Латифа рейтинги: 0.33.
Латифани бахоланг:
1 |
2 |
3 |
4 |
5
|
* * *
|
Бир эркак адвокат ҳузурига келибди ва ундан сўрабди:
— Мен бозорда қассоблик қиламан. Кеча гўшт растамга каттакон кўппак ҳужум қилиб, осиғлиқ турган новвос биқинини судраб кетди. Энди нима қилсам бўлади?
— Итнинг эгаси кимлигини биласизми?
— Биламан!
— Унда ҳаммаси жуда оддий! Итнинг эгасинис удга бериб ва кўрилган зарарни ундириб олинг!
— Тушунарли! Ўша ит сизнинг итингиз эди-да!
— Меники?! Неча пуллик гўштингизни олиб кетди?
— Уч килога яқин эди! Йигирма минг сўм бўлади!
— Хўш... Менинг адвокатлик маслаҳатим эса қирқ минг сўм бўлади! Яна йигирма минг тўласангиз ҳисобга тўғри бўлади!
|
|
Латифа рейтинги: 0.33.
Латифани бахоланг:
1 |
2 |
3 |
4 |
5
|
* * *
|
Судга келган шикоятчи қараса — жавобгарнинг адвокати иккита экан. У ўз адвокатига тезда суд мажлисини кейинроққа қолдириб, ҳамкасбини ёрдамга чақиришини талаб қила бошлабди. Адвокати эътироз билдира бошлабди:
— Бу сизга хоккей эмас! Бу ерда сон ҳеч нарсани ҳал қилмайди. Менинг ўзим эплайман.
— Гапирманг! Эътибор беринг-а, унинг адвокатларидан бири гапираётганда иккинчиси ўйлаяпти. Қани менга айтинг-чи, сиз гапирганда ким ўйлайди?
|
|
Латифа рейтинги: 0.34.
Латифани бахоланг:
1 |
2 |
3 |
4 |
5
|
* * *
|
— Судланувчи, сиз жабрланувчини ўлдирганингизни тан оласизми?
— Асло!
— Қасам ичиб, ёлғон кўрсатма берганлик учун қандай жазо берилишини биласиз-а?
— Ҳа, биламан! Нима бўлганда ҳам қотилликка кўра анча кам.
|
|
Латифа рейтинги: 0.34.
Латифани бахоланг:
1 |
2 |
3 |
4 |
5
|
* * *
|
Эр кечқурун уйга ширакайф ҳолатда кириб келибди. Хотини бақира бошлабди:
— Пиёниста! Ишламайсиз! Уйда ҳамма нарса менинг зиммамда! Болаларга мен қарасам! Овқатни мен пиширсам! Кирни мен ювсам! Квартирамизни ҳам отам совға қилган! Сиз ҳеч ким эмасссиз! Бу уйнинг эгаси менман!!!
Эр сукуат сақлаганча эшитибди ва тўсатдан хотинининг жағига мушт туширибди. Хотин беҳуш йиқилибди. Эр эса уни устидан ҳатлаб ўтиб, дўстларини телефонда уйга таклиф қилибди.
Дўстлари билан ошхонада ўтириб, ароқ ичишмоқда. Дўстларидан бири унга савол берибди:
— Менга қара, нега хотининг даҳлизда ётибди?
— У шу уйнинг эгаси! Қаерда истаса ўша ерда ётади!
|
|
Латифа рейтинги: 0.33.
Латифани бахоланг:
1 |
2 |
3 |
4 |
5
|
* * *
|
— Болтавой, мактада ўқишларинг қалай?
— Ўқитувчимиз мени математикани умуман билмасликда айблади ва кнудалигимни аллақандай сонни ёзиб, имзо қўйди...
|
|
Латифа рейтинги: 0.33.
Латифани бахоланг:
1 |
2 |
3 |
4 |
5
|
* * *
|
Тараққиёт туфайли электр розеткаси ёш болалар ўйнай олмайдиган даражага келтирилди. Энди фақат иқтидорлилари ўлишмоқда.
|
|
Латифа рейтинги: 0.33.
Латифани бахоланг:
1 |
2 |
3 |
4 |
5
|
* * *
|
Сайёҳлар саваннада маҳаллий туб аҳоли — ёввойи инсонларнинг қўлига тушиб қолибди. Ҳамма тишини ғижирлатганча сайёҳлик гуруҳининг раҳбарига еб қўйгудек қараб турибди.
— Хонимлар ва жаноблар, асло ташвишлнмнглар, — дея тинчлантира бошлабди у. — Булар жуда ювош одамлар. Ҳеч кимни ейишмайди. Шунчаки аёллар билан кўнгилхушлик қилишади, эркаларнинг эса бармоқларини кесиб ташлашгач, ҳаммани қўйиб юборишади.
— Бармоқни нега кесишади? — қўрқа-писа қизиқибди аёллардан бири.
— Демак, кўнгилхушлик ҳақида саволлар йўғ-а?!
|
|
Латифа рейтинги: 0.33.
Латифани бахоланг:
1 |
2 |
3 |
4 |
5
|
* * *
|
Эълон:
Муҳтарам ва мунис аёллар! Агар сиз ўз қоматингидан қониқиш ҳосил қилмасангиз зудлик билан бизнинг ҳузуримизга келинг! Бизни ҳар қандай қомат қониқтиради!
|
|
Латифа рейтинги: 0.33.
Латифани бахоланг:
1 |
2 |
3 |
4 |
5
|
* * *
|
Икки жарроҳ суҳбатлашмоқда. Биринчиси дебди:
— Тасаввур қил-а, оғайни, кеча туш кўрибман. Мен профессор эканман, юракни операция қилаётган эканман, атрофимда ассистентлар, ҳаммаси фан докторлари, сен эса пешонамдаги терни дока билан артиб турган эмушсан!..
Иккинчиси:
— Мен эса тушимда ўлиб қолибман. Жаннат дарвозалари олдига борибман. Фаришталар эса мени ичкарига киритишмабди: «Сен тириклигингда жарроҳ бўлгансан, инсонларнинг танасини кесиб, уларга азоб бергансан», дейишди. Шу вақт сени жаннат ичида кўриб қолдим. «Нега Тошматовни киритдиларинг, ахир у ҳам жарроҳ-ку!» — дедим. Фаришта эса: «Ким жарроҳ?! Тошматов жарроҳми?! Жарроҳ эмас у қассоб!!!» деди. Жаннатда эса қассобларга ўрин бор экан, оғайни!
|
|
Латифа рейтинги: 0.34.
Латифани бахоланг:
1 |
2 |
3 |
4 |
5
|
* * *
|
Ранги ўликнинг тусидек оқариб кетган йигит ўртоқларига гапириб бермоқда:
— Таксига ўтирдим ва рулни жуда моҳир айдовчи бошқараётганини дарҳол англадим. Машиналар орасидан чаққаонлик билан ўтиб, юк машиналарга чапдастлик билан чап бериб, пиёдаларнинг бурни остгинасидан ҳайдаб келди. Лекин мени ростакамига қурқитган ҳодиса энг сўнгида содир бўлди: у узатган пулимни лупада текшириб кўриб олди.
|
|
Латифа рейтинги: 0.33.
Латифани бахоланг:
1 |
2 |
3 |
4 |
5
|
* * *
|
Маст киши таксига ўтирибди:
— Мени зудлик билан Амир Темур кўчасига элтинг!
Ҳайдовчи:
— Лекин биз Амир Темур кўчасидамиз-ку?!
— Ма, (1000 сўм узатиб) манавини ол-да, бошқа бундай тез ҳайдама!
|
|
Латифа рейтинги: 0.34.
Латифани бахоланг:
1 |
2 |
3 |
4 |
5
|
* * *
|
Янгиликлардан:
Кеча кечқурун ароқ-вино дўконининг омборига ўғри тушган. Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра сақланаётган маҳсулотнинг учдан бир қисми ўғирланганли аниқланган. Суриштирув биригадаси тун бўйи ишлагандан сўнг эрталабга яқин аслида омборда маҳсулотнинг учдан бир қисми қолгани ойдинлашди. Суриштирув-тергов ишлари давом этмоқда.
|
|
Латифа рейтинги: 0.34.
Латифани бахоланг:
1 |
2 |
3 |
4 |
5
|
* * *
|
Эр ва хотин машинани устахона томон итариб боришмоқда. Эр хотинига дебди:
— Бизга машинасини сотган одам тўғри айтган экан...
— Нимани?
— «Мошинам деярли бензин емайди», деб...
|
|
Латифа рейтинги: 0.33.
Латифани бахоланг:
1 |
2 |
3 |
4 |
5
|
* * *
|
— Машинамнинг сигналини баландроқ қилиб бера олмайсизми?
— Нега?
— Тормозим яхши ишламаяпти...
|
|
Латифа рейтинги: 0.34.
Латифани бахоланг:
1 |
2 |
3 |
4 |
5
|
* * *
|
Меҳмонхонада:
— Ахир мен сизларга соат 9 гача уйғотманглар дегандим-ку?! — эътироз билдирибди мижоз.
— Тушунаман, — дебди меҳмонхона хўжайини. — Лекин қўшни номердаги меҳмон нонушта қилмоқчи.
— Буни менга қандай алоқаси бор?
— Сиз бизнинг яккаю-ягона дастурхонимиз устида ухлаяпсиз.
|
|
Латифа рейтинги: 0.33.
Латифани бахоланг:
1 |
2 |
3 |
4 |
5
|
* * *
|
Болтавой мактабдан келибди — телпаги лойга қоришиб ётибди. Ойиси жаҳлланибди:
— Қани гапириб бер-чи, нима бўлади?
— Болалар бошимдан телпагимни юлиб олиб, футбол ўйнашди.
— Сен-чи, сен, ҳеч нарса қилмадингми?
— Мен дарвозада турдим.
|
|
Латифа рейтинги: 0.33.
Латифани бахоланг:
1 |
2 |
3 |
4 |
5
|
* * *
|
Австралия ҳайвонот боғидан кенгуру қочибди. Тутишибди. Қочдими, демак, девордан сакраб қочган, деган фикрда уч метр баландликка эга деворни бузиб ташлаб, беш метрлигини қуришибди. Кенгуру эса яна қочибди. Уни яна тутишибди, деворни эса тўққиз етрга етказишибди, кенгуру яна қочибди. Уни тутиб, ўн беш метрлик девор қуришибди.
Шунда қўшни қафасдаги туя кенгурудан сўрабди:
— Менга қара, сенингча улар деворни қанча баландликка етказишади?
— Олтмиш метрларга етар-ов. Балки тунда дарвозани ёпиб қўйишга ўтишар...
|
|
Латифа рейтинги: 0.34.
Латифани бахоланг:
1 |
2 |
3 |
4 |
5
|
* * *
|
— Пуллик ҳожатхонангизда ҳожатхона қоғози бўлмаганлиги учун марҳамат қилиб менга «Шикоятлар дафтари»ни берсангиз...
|
|
Латифа рейтинги: 0.34.
Латифани бахоланг:
1 |
2 |
3 |
4 |
5
|
* * *
|
Уйда телефон жиринглабди. Гўшакни оила бошлиғи — уч қизнинг отаси кўтарибди ва қуйидаги сўзларни эшитибди:
— Бу сенмисан, менинг қурбақачам?
— Йўқ, бу ботқоқнинг хўжайини!
|
|
Латифа рейтинги: 0.33.
Латифани бахоланг:
1 |
2 |
3 |
4 |
5
|
* * *
|
— Аллё, яхши қиз, менга хотинимни улаб беринг!
— Номери қанақа?
— Нима, мен шоҳманмики, хотинларимни номерлаб юрсам?!
|
|
Латифа рейтинги: 0.34.
Латифани бахоланг:
1 |
2 |
3 |
4 |
5
|
* * *
|
— 2012 йилда охир замон бўлиши кутилмоқда. Астероид зарбасини қабул қилиш учун Москва, Рим, Париж, Токио каби шаҳарлар курашга киришишган.
|
|
Латифа рейтинги: 0.34.
Латифани бахоланг:
1 |
2 |
3 |
4 |
5
|
* * *
|
Икки дугона суҳбатлашмоқда.
— Ишонасанми, дугонажон, парҳезга ўтриб бир ой ичида уч килога оздим.
— Шу ҳам озиш бўптию! Мана мен эримнинг хиёнатини тутаман деб, орқсидан чопиб нақ йигирма килога оздим.
|
|
Латифа рейтинги: 0.33.
Латифани бахоланг:
1 |
2 |
3 |
4 |
5
|
* * *
|
— Бир кунда сигирингиздан неча литр сут соғиб оалсиз?
— Ўн литр.
— Қанчасини сотасиз?
— Ўн литрини. Ортиқча сотолмайман, болаларимга ҳам икки-уч литр қолиши керак.
|
|
Латифа рейтинги: 0.34.
Латифани бахоланг:
1 |
2 |
3 |
4 |
5
|
* * *
|
— Муштлашувда менга фарқи йўқ, бир киши бўладими, юз киши бўладими?
— Қанақасига?!
— Шунақасига! Барибир қочиб кетаман!
|
|
Латифа рейтинги: 0.33.
Латифани бахоланг:
1 |
2 |
3 |
4 |
5
|
* * *
|
Агар ҳинд фильмининг бошланишида деворда милтиқ осиғлиқ турган бўлса, кино сўнгида у қўшиқ айтиб рақсга тушади.
|
|
Латифа рейтинги: 0.33.
Латифани бахоланг:
1 |
2 |
3 |
4 |
5
|
* * *
|
Икки балиқчи кўл ёқсида ов қилишмоқда. Бири мақтанибди:
— Ишонасанми, бугун тушимга Женнифер Лопес кирибди. Қирғоқда ўтириб балиқ тутаётган эканмиз. Атрофда эса ҳеч ким йўқ!!!
— Кейинчи?
— Мен уч килоча келадиган чўртанбалиқ тутибман...
— У-чи?!
— Унинг қармоғига ҳеч нарса илинмади.
|
|
Латифа рейтинги: 0.33.
Латифани бахоланг:
1 |
2 |
3 |
4 |
5
|
* * *
|
Талаба математикадан имтиҳонга келибди. Професоор унга жуда узун ва чалкаш масала берибди. Профессор:
— Боринг, ўтиринг, тайёрланинг!
— Профессор, ҳозироқ жавоб берсам менга неччи баҳо қўясиз?
— Ҳм-м... Агар тўғри жавоб бера олсангиз «беш» баҳо қўяман.
— Математик мантиққа кўра, ҳаққоний таъкид тўғри ҳисобланади-я?
— Шундай. Хўш?
— Бундан келиб чиқадики, мен сизга ҳозироқ ҳаққоний жавобни беришим керак ва бунинг учун сиздан «беш» баҳо олишим керак.
— Ҳа!
— Аниқми?!
Профессор (жаҳлланиб):
— Аниқ!!! Хўш, сизнинг ҳаққоний жавобингиз қанақа?
— Билмайман!!!
|
|
Латифа рейтинги: 0.33.
Латифани бахоланг:
1 |
2 |
3 |
4 |
5
|
* * *
|
Қиз йигитдан сўрабди:
— Нега қиз йигитларини қўлқопдек алмаштирса уни фоҳиша дейишади, лекин бу ишни йигит қилса уни қизиққонли йигит деб аташади?
Йигит:
— Биласанми, агар битта калит жуда кўп қулфни оча олса бу тенги йўқ калит ҳисобланади, лекин битта қулфга исталган калит тўғри келаверса у бузуқ қулф дейилади.
|
|
Латифа рейтинги: 0.33.
Латифани бахоланг:
1 |
2 |
3 |
4 |
5
|
* * *
|
Лондондаги истироҳат боғида янги эълон пайдо бўлибди: «Ўтлоқни босманг. Жарима — 5 фунт-стрелинг!»
Ўтиб бораётган бир киши эълон ёнида турган полициячидан сўрабди:
— Нега жаримани камайтирдиларинг?! Ахир аввал 20 фунт-стерлинг эди-ку?!
— Пасайтиришга мажбур бўлдик. 20 фунт-стерлингга ҳеч ким ўтлоқни босмай қўйди.
|
|
Латифа рейтинги: 0.33.
Латифани бахоланг:
1 |
2 |
3 |
4 |
5
|
* * *
|
— Оддий интизом йўқ бўлиб кетди-е, шу кунларда...
— Нима бўлди?
— Биласизми, тунги қоровулимиз кундуз кунлари ҳам омбордан буюм ўғирлар экан!
|
|
Латифа рейтинги: 0.33.
Латифани бахоланг:
1 |
2 |
3 |
4 |
5
|
* * *
|
Молия академияси коридорида маст талаба ерда ётибди. Профессор унинг ёнида ўта териб, саволга тутибди:
— Талабамисан?
— Т-т-тала-ба-ман...
— Курсинг қанақа?
— Минг уч юз юз эллик бешга олтмиш!
|
|
Латифа рейтинги: 0.34.
Латифани бахоланг:
1 |
2 |
3 |
4 |
5
|
* * *
|
Институтда кириш имтиҳони. Имтиҳон олуаётган профессор савол берибди:
— Қани менга тушунтрингчи, электр мотор нега айланади?
— Электр қуввати таъсир этаётгани учун!
— Шу ҳам жавобми?! Нега унда дазмол айланмайди?
— Чунки у айлана эмас.
— Яхши.. Нега унда электр плитка айланмайди? У юмалоқ-ку?!
— Чунки у ғадир-будир. Оёқчалари ишқаланади.
— Тушунарли... Ҳм-м... Лампочка-чи?! Электр лампочкаси! Юмалоқ, силлиқ, оёқчалари йўқ! Нега лампочка айланмайди?
— Лампочка айланади-ку?!
— Қанақасига?!!
— У куйиб қолганда янгисини қўйганингизда айлантириб қўйясизми?
— Тўғри... Ҳақиқатдан ҳам... Айлантираман... Ҳа! Лекин уни мен айлантираман-ку, ўзи айланмайди-ку?!
— Биласизми, бу дунёда ўз-ўзидан ҳеч нарса айланмайди! Ана, электр мотор ҳам айланиши учун электр қуввати таъсир этиши керак!
|
|
Латифа рейтинги: 0.33.
Латифани бахоланг:
1 |
2 |
3 |
4 |
5
|
* * *
|
— Яхши қиз, ойингизга куёв керакмасми?
— Йўқ!
— Дадангизга улфатчи?!
|
|
Латифа рейтинги: 0.33.
Латифани бахоланг:
1 |
2 |
3 |
4 |
5
|
* * *
|
|
1 2 3 > Last › |
|
|